Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" (матнли трансляция)

Оқил Абдубарноев
17 сен 2026, 18:00
Суперлига 22-турининг илк учрашуви бошланди.

Суперлига

22-тур

"Навбаҳор" – "Динамо" 2:2

Наманган. “Марказий” стадиони. 18:00

Бош ҳакам: Достон Раҳмонов

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳнур Йўлдошев. Сардор Умирзоқов

Тўртинчи ҳакам: Асадбек Қосимжонов

VAR: Ильгиз Танташев

AVAR: Андрей Цапенко

Назоратчи: Виктор Серазитдинов

Камиссар: Шоҳруҳ Саид

Голлар: 0:1 – 7, Азиз Амонов; 1:1 – 21, Шоҳруҳ Абдураҳмонов (Жасурбек Жалолиддинов); 1:2 – 25, Жалолиддин Жумабоев; 2:2 – 39, Гиорги Жгереная

“Навбаҳор”: 1.Ўткир Юсупов, 4.Ислом Маматказин, 6.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 7.Руслан Жиянов, 8.Диёр Холматов, 13.Бенжамин Тейди, 22.Умар Адҳамзода, 23.Ваня Илич, 30.Жасурбек Жалолиддинов, 34.Гиорги Жгереная, 55.Муҳаммадқодир Ҳамралиев.

Захира: 16.Шукрон Йўлдошев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 5.Дилшоджон Комилов, 11.Ҳусан Норчаев, 21.Асадбек Раҳимжонов, 28.Жоэль Кожо, 44.Анри Чичинадзе, 77.Муҳаммадали Усмонов, 97.Алекс Фернандес.

“Динамо”: 1.Эдем Неманов, 2.Артём Радаев, 3.Михаил Штефан, 4.Нурилло Тўхтасинов, 8.Азиз Амонов, 16.Амаду Думбуя, 18.Рауль Жепаров, 20.Жалолиддин Жумабоев, 24.Акбар Худайбердиев, 26.Марко Станоевич, 77.Беҳрузбек Облақулов.

Захира: 71.Сарвар Каримов, 14.Баҳодир Насимов, 15.Расул Йўлдошов, 17.Салим Мустафоев, 19.Тигран Аванесян, 21.Жаҳонгирбек Абдусаломов, 22.Улуғбек Абдуллаев, 30.Харис Хайдаревич, 44.Абдуғафур Ҳайдаров.

Огоҳлантиришлар: Гиорги Жгереная (18), Нурилло Тўхтасинов (19), Жалолиддин Жумабоев (26)

39' ⚽️ ГОЛ! Ҳисоб яна тенглашди! Гиорги Жгереная олис масофадан дарвозанинг узоқ пастки бурчагини аниқ нишонга олиб, мувозанатни тиклади – 2:2!

38' Азиз Амоновнинг жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпини жамоадоши Жалолиддин Жумабоев қайтариб юборди.

31' "Навбаҳор"нинг бурчакдан узатган тўпига Гиорги Жгереная зарба йўллади, бироқ "Динамо" дарвозабони Эдем Неманов ўз ўрнида ишончли ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди.

26' 🟨 Гол муаллифи Жалолиддин Жумабоев рақиб мухлислари қаршисида голни нишонлаб, майдонда эътироз келтириб чиқаргани учун бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.

25' ⚽️ ГОЛ! "Динамо" яна олдинда! Жалолиддин Жумабоев тахминан 25–30 метрлар масофадан белгиланган жарима зарбасини қойилмақом тарзда ижро этиб, дарвозани ишғол қилди – 1:2!

21' ⚽️ ГОЛ! Ҳисоб тенглашди! Жасурбек Жалолиддиновнинг узатмасидан сўнг Руслан Жиянов тўпни шеригига ўтказиб юборди. Шоҳруҳ Абдураҳмонов дастлаб Михаил Штефан билан курашда устун келди, кейин эса Марко Станоевични алдаб ўтиб, чап оёқда дарвозани аниқ нишонга олди – 1:1!

19' 🟨 "Динамо" сафида Нурилло Тўхтасинов ён ҳакам қарорига эътироз билдиргани сабабли огоҳлантирилди.

18' 🟨 Гиорги Жгереная рақиб футболчиси Азиз Амоновни қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.

13' 🔥 "Динамо"дан ўта хавфли ҳужум! Жарима майдони ичида Амаду Думбуя қулай вазиятда зарба беришга шайланган бир паллада, Муҳаммадқодир Ҳамралиев сўнгги сонияларда тўпни бартараф этиб, жамоасини муқаррар хавфдан қутқариб қолди.

12' "Динамо" футболчисининг олис масофадан йўллаган зарбасидан сўнг Ўткир Юсупов тўпни ишонч билан эгаллаб олди.

7' ⚽️ ГОЛ! Ўнг қанотдан Нурилло Тўхтасинов томонидан жарима майдонига оширилган тўпни мезбонлар ҳимоячиси Ислом Маматказин қайтарди. Қайтган тўпни ўзига бўйсундирган Азиз Амонов дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олиб, ҳисобни очди – 0:1!

1' ⏱ Учрашув бошланди! "Навбаҳор" футболчилари кўк, меҳмонлар – "Динамо" жамоаси эса оқ рангли либосларда тўп сурмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia