"Ман Сити" Коштани 40 миллион еврога имзолашга умид қилмоқда

Aslanov Jasurbek
23 апр 2025
"Манчестер Сити" Диогу Коштанинг трансфери устида ишламоқда.

Журналист Санти Ауна маълумотига кўра, "Порту" дарвозабони аллақачон АПЛ клубига ўтишга розилик берган.  

"Шаҳарликлар" Коштани тахминан 40 миллион еврога имзолашга умид қилмоқда. Шу билан бирга, голкипернинг агенти Жорже Мендеш товон пули суммасидан – ҳозирда 60 миллион евро – пастрок нархда трансфер бўйича келишиб олишга уринмоқда.  

Бундан аввал Коштага "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: City Xtra