UZ

Сўнгги янгиликлар

04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  6 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  13 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  24 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  3 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  24 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  3 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  3 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2

"Мальдив оролларида маҳаллий футболчиларга 1000 АҚШ долларгача маош беришади". Мальдивда ўйнаган ўзбекистонлик дарвозабон билан суҳбат Янгиликлар

"Мальдив оролларида маҳаллий футболчиларга 1000 АҚШ долларгача маош беришади". Мальдивда ўйнаган ўзбекистонлик дарвозабон билан суҳбат

Эртага Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубоги-2023 саралаши доирасида Мальдив ороллари терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Биз Мальдив оролларининг “Супер Юнайтед Спортс“ ва "Мазия" клубларида фаолият олиб борган ўзбекистонлик дарвозабон Мирзоҳид Маматхонов билан суҳбатлашдик. 



- Мальдив чемпионатида қанча клуб қатнашади?
- Мальдив чемпионатида 8та жамоа иштирок этади. Мавсум декабрь ойида старт олади ва тахминан июль ойигача давом этади.

- Мальдив деганда ҳамма кичкина оролчаларни тушунади. Футбол клублари ҳам шунақа оролчаларда жойлашганми? Агар шунақа бўса, бошқа оролчага нимада бориларди?

- Тўғри Мальдив кичкина оролчалардан ташкил топган. Аммо футбол клубларининг барчаси пойтахт Мале шаҳрида жойлашган. Фақат кубок баҳслари бошқа оролчаларда ўтказиларди. Бир оролдан иккинчисига кемачаларда борардик. Режа бўйича яқин йилларда тур ўйинлари ҳам оролчаларда ўтказилиши кутилмоқда.




- Стадионлар ҳолати ва шароитлари қандай?

- Мале шаҳрида 5та стадион бор улардан 3таси сунъий ва 2таси табиий майдон. Машғулотлар сунъий майдонларда ўтказилади, ўйинлар эса табиий майдонларда.

- Мальдивдаги энг катта сиғимга эга стадионга қанча томошабин сиғади?

- Энг катта стадионга 12 мингга яқин томошабин сиғади. Чемпионат ўйинларнинг барчаси шу стадионда ўтказилади.

- Клублар хусусийми? Мамлакатда футбол қандай молиялаштирилади?

- Барча клубларнинг 60 фоизи бюджетини футбол федерация молиялаштиради, қолган 40 фоизини эса ҳомийлар қоплайди.




- Клубларда кўпроқ қайси мамлакатдан легионерлар бор эди?

- Мен ўйнаган пайтда асосан испаниялик легионерлар кўпроқ эди.

- Мальдив ороллари терма жамоаси ўйинини томоша қилганмисиз, таассуротлар қандай бўлган?

- Ҳа битта ўйинни стадионнинг ўзида кузатдим. Ажойиб муҳит ва қизиқарли ўйин бўлганди. Стадионда бўш жой қолмаганди.

- Мальдив оролларида ўйнидиган футболчилар футболдан ташқари қайси касб билан шуғулланишади?

- У ердаги 90 фоиз футболчиларнинг бошқа касби бор. Аниқ битта касб эмас, турли касбларда ишлашади.




- Мальдив оролларида футболчиларга ўртача қанча ойлик тўланади?

- Маҳаллий футболчиларга 300дан 1000 АҚШ долларигача маош беришади. Легионерларга эса 1000-3000 АҚШ доллари атрофида ойлик тўланади. 300 АҚШ доллари бир киши учун етарли. Аммо оилали инсон учун етмайди. Мальдивда барча нарса импорт қилинади, чунки ўзи деярли ҳеч нарса етиштирмайди. Фақат денгиз маҳсулотлари бор холос.

- Мальдивлик футболчилар нимаси билан мақтана олади?

- Италиялик таниқли футболчи Франческо Морейро айни пайтда Мальдив терма жамоаси бош мураббийи ҳисобланади. Улар асосан у билан мақтанишади.




Нарзулла суҳбатлашди

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика