Фабио Каннаваро: "Ўзбекистонликлар биз билан фахрланишини хоҳлаймиз"

Aslanov Jasurbek
10 июн 2026, 13:24
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Атлантага етиб келиши билан ФИФА ва ЎФАга интервью берди.

“ЖЧда иштирок этиш ҳар бир инсоннинг орзуси. Ниҳоят Атлантадамиз. Машғулотларни бошлашни, ўйинлар ўтказишни ва бу жараёндан завқланишни сабрсизлик билан кутяпман. Одатда ЖЧга тайёргарлик кўриш осон бўлмайди, турли кичик муаммолар бўлади. Биз энг яхши ҳолатда бўлиш учун ҳаракат қилдик. Биринчи ўйин жуда яқин, унга тайёр бўлиш учун керак бўлган барча ишни бажаряпмиз. Ўзбекистонликларга айтадиган гапимиз шу: Биз қўлимиздан келган барча ишни қиламиз, охирги кучимизгача курашамиз. Чунки қаерда бўлишимиздан қатъий назар ўзбекистонликлар биз билан фахрланишини хоҳлаймиз” - деди Каннаваро.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UFA