Максим Шацких: “Биз рекорд сари боряпмиз”
06 ноя 08:20
Янгиликлар
Максим Шацких: “Биз рекорд сари боряпмиз”
- Биз рекорд сари боряпмиз. Биринчи ўринда 0:0 ўйнашимиз хурсанд қиляпти, бу яхши. Иккинчиси, биз бундай ўйин бўлишини кутган эдик. Йигитларни яхши кунлар келишига умид қилиб руҳлантирмоқдамиз. Шунингдек, футболчилар бундай ҳароратда, бундай майдон ва бошқа сабабларга биринчи бор дуч келишмоқда. Йигитларга офарин. Кийим алмаштириш хонасида уларга раҳмат айтдим. Охирги сониягача ҳаракат қилишди. Ўйин бўйича ҳаққоний натижа бўлди
- Охирги ўйинлардан қандай кутяпсиз? Қолаверса, клубингизда терма жамоаларда ўйнаётган футболчилар борми?
- Қандай бўларди, фақат ғалаба! “Аркадағ” билан ўйинда бор куч ва имкониятимизни ишга соламиз. Фақат ғалаба учун курашамиз. Бизнинг миллий жамоага номзодларимиз бор. Ҳозирги пайтда икки нафар ёш ўйинчиларимиз У 23 терма жамоаси аъзоси ҳисобланишади.
- Жароҳат олган Сардор Азимовни ҳолати қандай?
- Умид қиламанки, у билан ҳаммаси жойида.
- Жамоангизни гол ўтказмаётганини сири нимада?
- Буни ҳеч қандай сири йўқ. Шунчаки, футболчиларимиз чемпионлар лигаси мусобақасида яхши мотивация олишмоқда. Аммо ички чемпионатда бундай бўлмаяпти. Худога шукр, ОЧЛда гол ўтказмаяпмиз. Охиригача дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолишга умид қиламан.
- Гуруҳдаги имкониятни қандай баҳолайсиз?
- Ҳаммада имконият бор. Ўйлайманки, бу энг топишмоқ гуруҳ бўлиб турибди. Охирги турларгача кураш давом этади.
- Барча рақиблар билан ўйнадинглар. Сиз учун гуруҳдаги энг кучли жамоа қайси?
- Бунгача ўтказган тўртта ўйинларни ўрганиб, мен учун энг кучлиги бугунги рақиб деб биламан.
Дониёр Абдуманнопов: Ўйин қийин бўлишини билардик. Майдонни ичи жуда иссиқ эди. Биздаги об-ҳаводан фарқ қилади. Шу сабабли оғир бўлди. Худо хоҳласа, кейинги ўйинда ижобий натижа кўрсатамиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Роналду дунёнинг машҳур фильмида роль ўйнайди
Фикрлар
- Чунки дарвозада Эржан Токотаев турибди!