UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  18 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  2 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди Янгиликлар

Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди

Қозоғистон Республикаси Мажлиси ички футболдаги ўйинлар муаммосини кўриб чиқди.

Депутат Абзал Куспан Бош прокурор Берик Асиловга ҳуқуқ-тартибот идоралари иштирокида ана шундай фактлар бўйича тергов бошланишини сўраб депутатлик сўрови юборди, деб ёзмоқда "Kazinform.

"Тегишли тузилмаларни жалб қилган ҳолда Қозоғистон футболида қайд этилган келишилган ўйинлар фактларини ҳар томонлама текширишни ташкил қилишингизни сўрайман”, – деди депутат.

Sportradar халқаро компанияси маълумотларига кўра, 2022 йилда Қозоғистон аниқланган келишилган ўйинлар сони бўйича дунёда 4-ўринни эгаллаган.

"Бу адолатсиз ўйин кенг тарқалгани ва расмий эътироф этилганини тасдиқлайди", – деди Куспан.

Шунингдек, у Қозоғистон футбол федерацияси президенти Марат Омаров муаммо борлигини тан олгани, аммо уни ҳал қилиш бўйича тизимли чора-тадбирлар ҳалигача кўрилмаганини таъкидлади. Шу билан бирга, жамоат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларида букмекерлар ўйинларни линиялардан олиб ташлаши ҳолатлари қайд этилмоқда, бироқ бу фактлар ўрганилмаганлигича қолмоқда.

Халқаро тажриба мисолида Куспан бир қатор ҳолатларни келтирди:

Германия (2005) – ҳакам Роберт Хойзер келишилган учрашувларда қатнашгани учун 2 йилу 5 ойга қамалган;

Жанубий Корея (2011) – 57 нафар футболчи жазоланган;

Италия (2015) – клуб президенти Антонио Пульвиренти жавобгарликка тортилган, жамоа еврокубоклардан четлаштирилган;

Хитой (2013) – юқори мартабали футбол амалдорлари ва ҳакамлари 5 йилдан 10 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Вьетнам (2005) – терма жамоа футболчилари 3-4 йилга қамалган.

Депутатнинг фикрича, бу муаммо спорт доирасидан ташқарига чиқиб кетган. Давлат органларидаги қонунбузарликлар билан бир қаторда квазидавлат секторида, тижорат ва нодавлат ташкилотларида ҳам фирибгарлик схемалари ва молиявий махинациялар қайд этилиб, етказилган зарар миқдори миллионлаб, ҳатто миллиардлаб тенгега етади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика