

Бу ҳақда журналист Николо Скира X ижтимоий тармоғида хабар берди.
"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш билан шартномани узоқ муддатга узайтиришни режалаштирмоқда. Унга шартномани 2029 йилгача узайтириш таклиф қилинди", – деб ёзди Скира.
Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 31 ёшли Бруну Фернандеш иккита ўйин ўтказиб, учта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Клуб билан амалдаги шартнома муддати 2027 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган. Transfermarkt Португалия терма жамоаси аъзосининг бозор қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.


