"Халл" ушбу ёзда 18 нафар ўйинчи сотиб олди

Aslanov Jasurbek
2 сен 2026, 12:13
"Халл" ёзги трансфер ойнаси ёпилиши олдидан яна икки нафар футболчини харид қилди.

АПЛ клуби "Сток Сити" вингери Сорба Томас билан шартнома имзолади ва у билан 4 йиллик битим тузди. Уэльс терма жамоасининг 27 ёшли ўйинчиси учун 8 миллион фунт ва бонуслар тўланди, хабар беради Майк Уайт. Ўтган мавсумда Чемпионшипнинг 45 та ўйинида Томас 10 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Бундан ташқари, "йўлбарслар" "Олимпиакос" ярим ҳимоячиси Христос Музакитисни сотиб олишди ва у билан беш йиллик шартнома имзолашди. 19 ёшли грециялик футболчи учун инглизлар 15 миллион евро тўлашди, деб хабар беради Пит О’Рурк. У клубнинг бу ёздаги 18-янги аъзосига айланди. Ўтган мавсумда Христос Греция чемпионатининг 26 та ўйинида 1 та гол урди ва 2 та ассист амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: x.com/HullCity

Сўнгги янгиликлар

Барча ›