

Аслида шимолий македониялик ҳужумчи бошланғич таркибдан ўрин олганди, бироқ чигил ёзди машғулот пайтида бироз жароҳатланди ва мураббийлар штаби унинг ўрнига Александар Больевични ўйинга ташлашга қарор қилди.
Агар Дориев жароҳат олган ва олмаган тақдирда ҳам расмий қайдномада асосийдан захирага ўтказилгани учун бугунги баҳсда умуман иштирок этолмасди.
Маълумот учун, Суперлига регламентига кўра, комиссар ҳамда бош мураббий томонидан имзоланган учрашув қайдномасига бирор футболчининг кутилмаган жароҳати сабаб учрашув стартигача ўзгартириш киритиш зарурияти вужудга келса, учрашув стартига 20 дақиқа қолгунига қадар учрашув қайдномасига ўзгартириш киритилади. Учрашув стартига 20 дақиқадан кам вақт қолган тақдирда фақатгина Комиссар форс-мажор деб топган ҳолатлардагина учрашув қайдномасига ўзгартириш киритилишига рухсат этилади. Бунда, жароҳатланган футболчига учрашувни захира ўриндиғида кузатиш ҳамда фақатгина кейинги учрашувдан бошлаб майдонга тушиш учун рухсат этилади.



