

“Россонери” янги битимни 1 йилга — 2027 йилнинг июнь ойи охиригача узайтирди. Шу тариқа, Модрич 42 ёшга тўлишига 2 ой қолганида жамоани тарк этади.
Чемпионлар Лигасининг 6 карра ғолиби ўтган мавсум “россонери” сафида 37 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. “Милан” Европа футболи элитасига қайтишни уддалай олмади ва А Сериядаги 5-ўриндан сўнг кейинги еврокубок мавсумини Европа Лигасида ўтказади.



