Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?
17 дек 2025 12:25
Янгиликлар
Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?
Луис Суарес "Интер Майами"да яна бир – якуний мавсумини ўтказиши кутилмоқда.
"Miami Herald" нашрининг клубдаги манбасига таяниб хабар беришича, 38 ёшли ҳужумчи флоридаликлар билан шартномани бир йилга узайтиришга яқин турибди. Уругвайлик футболчининг амалдаги келишуви 2025 йилнинг 31 декабригача мўлжалланган.
2026 йилги мавсум 2024 йилдан буён жамоа шарафини ҳимоя қилиб келаётган Суарес учун "Интер Майами"даги сўнггиси бўлиши кутилмоқда.
Клубнинг МЛС Кубогидаги ғалабаси билан якунланган ўтган мавсум финишида ҳужумчи асосий таркибдаги ўрнини йўқотди – у рақобатда 19 ёшли аргентиналик Матео Сильветтига ютқазиб қўйди.
2025 йилги мавсумда 32 та ўйинда (плей-оффни инобатга олганда) майдонга тушган Суарес ўз ҳисобига 10 та гол ва 11 та ассист ёздириб қўйган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар