Луис Энрике: "Тоттенхэм" бир ойдан буён тайёрланмоқда, биз эса бир ҳафта шуғулландик холос"

Narzulla Saydullayev
13 авг 2025
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике "Тоттенхем"га қарши бўлиб ўтадиган Европа Суперкубоги ўйинидан олдин ўз фикрларини билдирди.

Ўйин бугун, 13 август куни тунда Италиянинг Удине шаҳридаги "Блюэнержи" стадионида бўлиб ўтади. Учрашувни португалиялик Жоау Педру Пинейру бошқариб боради.

"Бу сафар мавсумни бироз бошқача бошлаймиз. Финал - катта воқеа, катта босқич. "Тоттенҳем"га қарши ўйинимизни интиқлик билан кутмоқдамиз.

"Тоттенҳем"нинг режаси қандай бўлишини билмайман. Жамоа яқинда мураббийни алмаштирди. Улар бир ойдан бери бирга машқ қилишади, биз эса атиги бир ҳафта. Лекин бу баҳона эмас. Боримизни берамиз", - дея Энрикенинг сўзларини келтиради УEФА расмий сайти.


14 авг 2025, 00:00
Paris Saint Germain — Tottenham Hotspur
2 – 2
Пен. сериясидан сўнг


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: uefa.com