

Бельгия ва АҚШ ўртасидаги баҳс 7 июль куни бўлиб ўтади.
"Мен жаҳон чемпионатида ва ФИФА тақвимида 5 июль куни аслида 1 апрелга тўғри келишини билмаган эканман. Бу худди 1 апрел ҳазилига ўхшайди.
Биз миллий жамоани ёки федерацияни эмас, балки футболни ва ҳалолликни ҳимоя қиляпмиз", — дея Гарсиянинг сўзларини журналист Фабрицио Романо ўзининг X ижтимоий тармоқдаги саҳифасида келтирди.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси Балогуннинг 1/16 финалда Босния ва Герцеговинага қарши ўйиндаги (2:0) қизил карточкаси учун берилган бир ўйинлик чекловни вақтинча тўхтатиб турди. АҚШ Президенти Дональд Трамп эса ташкилотга бундай қарор учун миннатдорчилик билдирди.



