"Ал Аҳли" “Барселона” собиқ ўйинчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин

6 июл 2026, 00:36
"Спортинг" ярим ҳимоячиси Франсишку Тринкан "Ал Аҳли"га ўтиш арафасида, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.

Манбага кўра, Саудия Арабистони клуби 26 ёшли португалиялик футболчини жазоирлик вингер Рияд Маҳрезнинг ўринбосари сифатида кўрмоқда. "Ал Аҳли" раҳбарияти Тринкан учун тахминан 50 миллион евро тўлашга тайёр. Футболчининг ўзи Саудия Арабистони чемпионатига ўтишга тайёр.

Тринкан 2025/26 йилги мавсум 54 ўйинда 13 та гол урди, 18 та голли узатмани амалга оширди ва Лиссабон клубига Португалия чемпионатида иккинчи ўринни эгаллашга ёрдам берди. Transfermarkt футболчининг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano