

Бразилия - Норвегия 1:2
Голлар: 0:1 – 79, Эрлинг Холанд; 0:2 – 90, Эрлинг Холанд; 1:2 – 90+10, Неймар.
Бразилия: 1. Алиссон, 3. Габриэл Магальяйнс, 4. Маркиньос, 5. Каземиро, 7. Винисиус Жуниор, 8. Бруно Гимарайш, 9. Матеус Кунья, 13. Данило, 16. Дуглас Сантос, 22. Габриэл Мартинелли, 26. Раян.
Захирадагилар: 12. Вевертон, 23. Эдерсон, 2. Эдерсон Силва, 6. Алекс Сандро, 10. Неймар, 11. Рафинья, 14. Бремер, 15. Лео Перейра, 17. Фабиньо, 18. Данило Сантос, 19. Эндрик, 21. Луиз Энрике, 24. Рожер Ибаньес, 25. Игор Тьяго.
Норвегия: 1. Эрьян Нюланд, 3. Кристоффер Айер, 5. Давид Мёллер Вольфе, 6. Патрик Берг, 7. Александер Сёрлот, 8. Сандер Берге, 9. Эрлинг Холанд, 10. Мартин Эдегор, 17. Торбьёрн Лисакер Хеггем, 20. Антонио Нуса, 26. Юлиан Рюерсон.
Захирадагилар: 12. Сандер Тангвик, 13. Эгиль Сельвик, 2. Мортен Торсбю, 4. Лео Эстигор, 11. Йорген Странд Ларсен, 14. Фредрик Эурснес, 15. Фредрик Андре Бьёркан, 18. Кристиан Торстведт, 19. Тело Осгор, 21. Андреас Шельдеруп, 22. Оскар Бобб, 23. Йенс Петтер Хауге, 24. Сондре Лангос, 25. Хенрик Фальхенер.
Ўйин якунланди.
90+10-дақиқа. ГОЛ! НЕЙМАРҲИСОБНИҚИСҚАРТИРДИ! 1:2!
Бразилия Неймарнинг совуққонлик билан йўллаган пенальти голи эвазига битта тўп фарқини қисқартирди. Аммо Бразилияда яна бир гол уриш учун вақт қоладими? Учрашувнинг асосий вақтига дастлаб 7 дақиқа қўшиб берилган эди, бироқ пенальти белгиланиши ва у билан боғлиқ тўхталишлар сабабли ҳозир ҳакам томонидан қўшиб берилган 10-дақиқа ҳам ортда қолмоқда.
90+10. Норвегия дарвозасига пенальти белгиланди.
90+6. Неймар 2026 йилги мундиалдв сариқ карточка олгани билан эсланадиган бўлди.
90-дақиқа. ГООООООООЛ! ХОЛАНДДУБЛЬҚАЙДЭТМОҚДА! 0:2!
Даҳшатли ўйинчи! У Норвегияни нақд чорак финалга олиб чиқмоқда!
Бу шунчаки фантастик якуний зарба бўлди. Эрлинг Холанд жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилиб олди, уни бир ҳаракат билан тўғирлади ва дарвозанинг пастки бурчагига идеал зарба йўллади.
Ҳисоб — 2:0! Бразилиянинг мусобақадаги юриши якунига етаётгандек кўринмоқда.
85-дақиқа. Норвегия дарвозабонидан яна бир сейв! У олисдан рикошет орқали юқори траекторияда хавфли тарзда келаётган тўпни катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Эрьян Нюланд бугун ўз жамоасининг ҳақиқий қаҳрамонига айланмоқда.
79-дақиқа. ГООООООООЛ! ХОЛАНД! 0:1!
Эрлинг Холанд Норвегияни ҳисобда олдинга олиб чиқмоқда! Норвегия терма жамоасининг юлдузи яна ўз сўзини айтди!
Бу жуда керакли ва паллада содир бўлди. Эрлинг Холанддан ажойиб якуний зарба! У Андреас Шельдеруп томонидан узатилган тўпни кутиб олиш учун юқорига сакради ва бош билан Алиссон қўриқлаётган дарвозанинг пастки бурчагини аниқ нишонга олди.
Норвегия ҳисобда олдинга чиқиб олди — 1:0!
75-дақиқа. Норвегия терма жамоасидан хавфли ҳужум! Андреас Шельдеруп рақиб дарвозасини нишонга олишга уриниб кўрди. Бразилия посбони ўз маҳоратини намойиш этиб, тўпни қайтарди ва хавфни бартараф этди.
74-дақиқа. Данило Сантос ўйин қоидасини бузди.
68-дақиқа. Ўйинда яна бир бор сув ичиб олиш учун қисқа танаффус эълон қилинди. Ҳакам футболчиларга об-ҳаво ва юқори суръат туфайли салқинланиб олиш учун имконият берди. Мураббийлар эса майдон четида футболчиларга баҳснинг қолган қисми учун керакли кўрсатмаларни тушунтиришмоқда.
67-дақиқа. Бразилия терма жамоаси таркибида бир йўла иккита ўзгариш амалга оширилди:
Раян майдонни тарк этди, унинг ўрнига Данило Сантос баҳсга қўшилди.
Габриэл Мартинелли захирага олинди, унинг ўрнини майдонда Неймар эгаллади.
63-дақиқа. Норвегия таркибида ўзгариш.
62-дақиқа. Нюланд яна бир бор Бразилияни голдан маҳрум қилди! Бу сафар Раян дарвозани нишонга олишга уриниб кўрди, бироқ унинг кучли ва айланма зарбасини Норвегия дарвозабони қайтариб юборишга эришди.
58-дақиқа. Бразилия терма жамоасида ўзгариш амалга оширилди. Баҳсни асосий таркибда бошлаган Матеус Кунья майдонни тарк этди, унинг ўрнига ёш иқтидор эгаси Эндрик ўйинга қўшилди.
Тарихий маълумот: ушбу икки жамоа ўртасидаги Жаҳон чемпионатларидаги сўнгги тўқнашув – 1998 йилги мундиалда бўлиб ўтган ва ўшанда ҳам биринчи бўлимдан кейин ҳисоб очилмаган эди. Ўша баҳснинг сўнгги 12 дақиқасида учта гол урилган ва якунда Норвегия 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
49-дақиқа. Патрик Бергдан жуда дадил уриниш. У узоқ масофадан рақиб дарвозасини нишонга олишга ҳаракат қилди, бироқ унинг кучли зарбаси дарвоза тўсинидан анча юқорилаб кетди.
46-дақиқа. Учрашувнинг иккинчи бўлими бошланди! Ҳакам бўлимни бошлаб берувчи ҳуштагини чалди.
Норвегия терма жамоасида катта ўзгаришлар. Жамоанинг икки нафар асосий ҳужумкор футболчиси — Александер Сёрлот ва Антонио Нуса танаффусда майдондан олинди. Уларнинг ўрнига Оскар Бобб ва Андреас Шельдеруп баҳсни давом эттирадиган бўлди.
Биринчибўлимякунланди. Майдонда ҳозирча голлар кузатилмаган бўлса-да, учрашув мухлисларни мутлақо маҳлиё қилиб қўймоқда.
Бразилия терма жамоаси хавфлироқ вазиятларга эга бўлди — аввалига Бруно Гимарайнснинг пенальтидан йўллаган зарбасини Эрьян Нюланд қайтарган бўлса, кейинроқ Винисиус Жуниорнинг хавфли уринишига ҳам норвегиялик баҳайбат дарвозабон тўсқинлик қила олди.
Норвегия эса тўп назоратига эгалик қилиш бўйича устунлик қилди ва Мартин Эдегор рақиб дарвозаси томон бир нечта яхши зарбалар йўллади. Эрлинг Холанд ҳозирча майдонда у қадар кўзга ташланмаяпти, бироқ у исталган сонияда рақибни жазолаши мумкинлигини ҳамма яхши билади.
Иккинчи бўлимни кутиб қоламиз.
45+7. Биринчи бўлим якунланди.
45+3-дақиқа. Норвегияда учрашувдаги энг хавфли вазият кузатилди! Маркиньос жарима майдончаси ташқарисида Эрлинг Холандга нисбатан подкат ишлатиб тўпни олиб қўйди, бироқ тўп Мартин Эдегорнинг йўлига келиб тушди. Эдегор тўпга яхши зарба бера олди, аммо Алиссон ажойиб сейв намойиш этиб, хавфни бартараф этди. Тўп дарвозабонда қолди.
40-дақиқа. Бразилиядан навбатдаги хавфли вазият! Винисиус Жуниор Эдегордан тўпни олиб қўйди, сўнгра жарима майдонида ўзига бўш ҳудуд яратиб олди ва якунда рақиб дарвозасига кучли зарба йўллади.
Норвегия посбони Эрьян Нюланддан яна бир бор ажойиб сейв! У тиззаси билан тўпни қайтарди.
37-дақиқа. Норвегиядан хавфли ҳужум! Эрлинг Холанд рақиб дарвозаси томон кучли зарба йўллаб, ўз имкониятини синаб кўрди. Бразилия терма жамоаси посбони Алиссон маҳорат кўрсатиб, тўпни қайтариб қолди ва жамоасини голдан қутқарди.
33-дақиқа. Хавфли вазият! Габриэл Мартинелли чап қанотдан тезкор рейд уюштириб, тўпни жарима майдончаси ичига узатди. Норвегия посбони Эрьян Нюланд тўпга бармоқларининг учлари билан тегишга улгурди ва Бруно Гимарайнснинг бўш қолган дарвозага тўпни шунчаки киритиб қўйишига йўл қўймади. Дарвозабондан жуда муҳим ҳаракат.
31-дақиқа. Данило ўйин қоидасини бузди.
Учрашувнинг дастлабки қисми воқеаларга жуда бой бўлди: аввалига Норвегия Патрик Бергнинг зарбасидан сўнг тўп киритганди, бироқ ҳужум бошланишида офсайд бўлгани сабабли гол бекор қилинди.
Бразилия эса ҳисобда олдинга чиқиб олиш учун олтинга тенг имкониятни қўлдан бой берди — Эрьян Нюланд Бруно Гимарайнс томонидан йўлланган пенальти зарбасини қайтаришга эришди.
27-дақиқа. Тезкор суръат ва иссиқ об-ҳаво туфайли ҳакам ўйинни вақтинча тўхтатди. Футболчиларга сув ичиб, салқинланиб олиш учун қисқа танаффус берилди. Мураббийлар бу имкониятдан фойдаланиб, майдон четида ўз шогирдларига қўшимча кўрсатмалар беришмоқда.
Матеус Куньянинг фойдали иш коэффициенти ҳайратланарли даражада. У Жаҳон чемпионатини захира ўриндиғида бошлаган бўлса-да, ҳозиргача ўз ҳисобига учта гол ёздириб қўйишга ва бугунги баҳсда жамоаси учун пенальти ишлаб беришга улгурди.
Норвегия терма жамоаси тўп назоратини ўз қўлида ишончли ушлаб турибди. Европаликлар тўп билан жуда эҳтиёткор ҳаракат қилиб, устунликка эга бўлишмоқда, бироқ ҳозирча Бразилия дарвозаси олдида яққол хавфли вазиятлар ярата олишмади.
23-дақиқа. Райан фол ишлатди.
Икки терма жамоа мураббийларининг майдон четидаги ўзини тутиши турлича. Норвегия устози Столе Сольбаккен тик оёқда ўйинни кузатмоқда ва ўз шогирдларига тинмай кўрсатмалар беряпти. Бразилия бош мураббийи Карло Анчелотти эса учрашувни кўпроқ захира ўриндиғидан кузатишни маъқул кўрмоқда.
14-дақиқа. Дарвозабондан супер сейв! Эрьян Нюланд ўз маҳоратини кўрсатди. Бруно Гимарайнс томонидан йўлланган пенальти зарбасини Норвегия посбони қайтаришга муваффақ бўлди. Таблодаги ҳисоб ўзгаришсиз қолмоқда – 0:0.

10-дақиқа. Ҳакам видеотакрорни кўриб бўлгач, якуний қарорга келди: Кристоффер Айер Матеус Куньяга нисбатан қўполлик ишлатган ва Норвегия дарвозасига пенальти белгиланди!
10-дақиқа. Майдонда жиддий вазият! Кристоффер Айер ўз жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатди. Матеус Кунья билан тўқнашувдан сўнг ҳакам Бразилия фойдасига пенальти белгиланиши мумкинлигини текшириш учун VAR монитори ёнига йўл олди. Вазият қайта кўриб чиқилмоқда.
7-дақиқа. Норвегия терма жамоасида бурчак тўпини амалга ошириш имконияти. Тўп ёнига жамоа сардори Мартин Эдегор яқинлашди ва стандарт вазиятни ижро этмоқда.
3-дақиқа. Норвегия терма жамоасининг ҳужуми гол билан якунланди, бироқ голни нишонлаш узоққа чўзилмади. Патрик Берг Алиссон дарвозасини аниқ нишонга олганди, бироқ ҳужум ташкил этилаётган вақтда яққол офсайд кузатилгани сабабли ҳакам байроқчасини кўтарди.
1-дақиқа. Учрашув бошланди! Ҳакамнинг ҳуштаги чалинди, жамоалар тўпни майдон марказида ҳаракатга келтиришди. Пайдар-пай ҳужумлар ва шиддатли баҳсдан умид қилиб қоламиз.



