

ЖЧ, 1/8 финал
Мексика – Англия 1:2
Голлар: 36, 38 - Жуд Беллингем, 42 - Хулиан Киньонес
Мексика: 1. Рауль Ранхель, 2. Хорхе Санчес, 3. Сесар Монтес (4. Эдсон Альварес, 46’), 5. Хоан Васкес, 23. Хесус Гальярдо, 7. Луис Ромо, 19. Хильберто Мора, 6. Эрик Лира, 25. Роберто Альварадо, 9. Рауль Хименес, 16. Хулиан Киньонес.
Захира: 12. Карлос Асеведо, 13. Гильермо Очоа, 15. Исраэль Рейес, 20. Матео Чавес, 8. Альваро Фидальго, 17. Орбелин Пинеда, 18. Обед Варгас, 24. Луис Чавес, 26. Бриан Гутьеррес, 10. Эрнесто Вега, 11. Сантьяго Хименес, 14. Армандо Гонсалес, 21. Сесар Уэрта, 22. Гильермо Мартинес.
Англия: 1. Жордан Пикфорд, 2. Эзри Конса, 6. Марк-Израэль Гехи, 3. Нико О'Райли, 26. Жарелл Куанса, 8. Эллиот Андерсон, 4. Деклан Райс, 10. Жуд Беллингем, 7. Букайо Сака, 9. Харри Кейн, 18. Энтони Гордон.
Захира: 13. Дин Хендерсон, 23. Жеймс Траффорд, 5. Жон Стоунз, 12. Трево Чалоба, 15. Даниэль Бёрн, 24. Рис Жеймс, 25. Жед-Хотеп Спенс, 14. Жордан Хендерсон, 16. Кобби Майну, 17. Морган Рожерс, 21. Эберечи Эзе, 11. Маркус Рашфорд, 19. Олли Уоткинс, 20. Чуквунонсо Мадуэке, 22. Айван Тони.
Огоҳлантиришлар: 1 - Деклан Райс
Четлатиш: 54 - Жарелл Куанса
55. Мексика энди нисбатан устунликка эга бўлади. Ўйин ҳарорати ошиши аниқ.
🟥 54. Қизил карточка! Англия бир киши кам бўлиб қолди майдонда!
53. Куанса мексикалик футболчига нисбатан жуда қўпол ўйнади. Ҳолат ВАРда кўриб чиқилмоқда.
49. О'Райлининг ерлатиб йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегди…
🕛 46. Иккинчи бўлимга старт берилди.
🕘 45+6. Биринчи бўлим якунланди.
45+4. Монтес дарвозага жуда яқин масофадан зарба бермоқчи бўлганида Жуд бунга йўл қўймай, тўпни ўзи майдондан чиқариб юборди!
45+3. Яна Рауль! Бу сафар унинг бош билан берган зарбасини Пикфорд қайтарди!
45+1. Хименеснинг кучли зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди…
45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.
43. Зўр ўйин, олти дақиқада учта гол кўрдик.

⚽️ 42. ГОЛ! Киньонес ҳисобни қисқартирди! Жарима зарбасидан узатилган тўп ҳимоячиларга тегиб қайди, уни эса Хулиан дарвозага аниқ йўллади!
41. Энди мексикаликлар катта куч билан олдинга ўтмоқда.
39. Шунчаки даҳшат! Энди Мексика қайта олармикин?

⚽️ 38. ГОЛ! Жуд Беллингемдан дубль! Даҳшат! Икки дақиқада иккита гол! Тўпни марказдан олиб қўйишди англияликлар, Кейннинг узатмасини Жуд дарвозага йўллаб, дублга эришди!
37. Энди ўйин сал бўлса-да “жонланади”. Мексикаликлар олдинга ўтишади кўпроқ.

⚽️ 36. ГОЛ! Беллингем ҳисобни очди! Сака ўнг томондан юриш қилиб тўпни марказга узатди, Жуд эса бош билан аниқ зарба йўллади!
32. Ромонинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
26. Гордон олдинга чапдан юриш қилиб дарвоза томон зарба берди, тўп Ранхелнинг қўлига бориб тушди.
23. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.
19. Яна мексикаликлар олдинга ўтмоқда, дарвоза томон йўлланган зарбасига “блок” қўйилди.
15. Раулнинг бош билан йўллаган аниқ зарбасини Пикфорд қайтарди!
8. Юқори темпда бошланмади, ҳар икки жамоа ҳам хотиржам ҳаракат қилмоқда.
🟨 1. Қойил, илк дақиқадаёқ карточка. Деклан Райсга “сариқ” кўрсатилди.
🕛 1. Ўйин бошланди!
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Жаҳон чемпионати нимчорак финалидан ўрин олган Мексика – Англия учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



