Луис Энрике еврокубоклар тарихидаги энг совриндор мураббийлар топ-3 лигига кирди

Sherzod Nurmatov
13 авг 2026, 15:20
12 август куни ПСЖ УЕФА Суперкубоги-2026 учун кечган баҳсда “Астон Вилла” қаршилигини синдирди (2:1).

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике ўз фаолиятидаги 6-еврокубок совринини қўлга киритди ва бу кўрсаткич бўйича сэр Алекс Фергюсон ҳамда Жованни Трапаттонига тенглашиб олди. Энрике ҳисобида Чемпионлар Лигасидаги учта ғалаба (2014/15 — “Барселона” билан; 2024/25, 2025/26 — ПСЖ билан) ва учта УЕФА Суперкубоги (2015 — “Барселона” билан; 2025 ва 2026 — ПСЖ билан) мавжуд.

Испаниялик мутахассис Европа кубоклари финалидаги барча ўйинларда (олтитадан олтитасида) ғалаба қозониб, Зинедин Зиданнинг идеал рекордини (бештадан бешта) ортда қолдирди.

Футбол тарихида фақат икки мураббий Луис Энрикедан кўпроқ еврокубок совринига эга: Хосеп Гвардиола (7 та соврин) ва Карло Анчелотти (10 та соврин).

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Goal.com