Луис Энрике "Арсенал" ҳақида: "Тўпсиз улар дунёнинг энг яхши жамоаси"

Sherzod Nurmatov
22 май 2026, 12:35
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике "Арсенал"га қарши Чемпионлар Лигаси финалидан олдин рақиб ҳақида фикрини билдирди.

"Менимча, улар чемпионатда ғалаба қозонишга лойиқ эди — ажойиб мавсум ўтказишди. Ўтган мавсум "Арсенал" жамоасига қарши ўйнагандик, шунинг учун улар нималарга қодир эканлигини биламиз. Тўпсиз дунёнинг энг яхши жамоаси. Тўп билан кўп гол уришлари мумкин. Бу улар учун ажойиб комбинация. Финалда улар бизнинг рақибларимиз эканлиги мантиқан тўғри. Бизни чинакам финал кутмоқда.

"Арсенал" статистикасига назар ташласак, Микель Артета жамоага ғалаба руҳини сингдирган мураббий. Улар бир неча мавсумдан бери босқичма-босқич кучайиб келмоқда.

Бу йил улар Премьер-лигада ғалаба қозонишди ва Чемпионлар Лигаси финалига чиқишди, ўтган йили эса ярим финалда эди", – деди мутахассис.

ПСЖ ва Арсенал ўртасидаги Чемпионлар Лигаси финали 30 май куни Будапештдаги "Пушкаш Арена"да бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Mirror