Луис Энрикенинг ПСЖда қолиш-қолмаслиги маълум бўлди

Sherzod Nurmatov
21 май 2026, 13:10
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике француз гранди билан янги шартнома имзолашга яқин.

Таниқ инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, испаниялик мураббий ва Париж клуби раҳбарияти ўртасидаги музокаралар якуний босқичда ва деярли барча асосий шартлар аллақачон келишиб олинган.

Шартнома расман яқин кунларда, Чемпионлар Лигаси финалидан сўнг дарҳол якунланиши ва эълон қилиниши мумкин. ПСЖ раҳбарияти жамоа учун аниқ бошқарув тизимини яратган испанияликнинг ишидан тўлиқ мамнун ва уни клубнинг узоқ муддатли лойиҳасида асосий шахс сифатида кўради.

ПСЖ мавсумни 30 май куни Лондоннинг "Арсенал" жамоасига қарши Чемпионлар Лигаси финали билан якунлайди. Парижликлар — совриннинг амалдаги эгалари. Бундан ташқари, Париж жамоаси 2025-26 йилги мавсум яна бир бор Франция чемпиони бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›