Льоренте темир йўл ҳалокатидан сўнг Испания транспорт вазирига: "Твиттерни йиғиштириб, биз сизга пул тўлаётган иш билан шуғулланадиган вақт келмадими?"

Aslanov Jasurbek
28 окт 2026, 18:33
"Атлетико" ҳимоячиси Маркос Льоренте Испанияда юз берган темир йўл ҳалокатига кескин муносабат билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 28 октябрь тонгида Лос-Ебенес ва Урда муниципалитетлари оралиғидаги йўлда иккита тезюрар поезд тўқнашиб кетди, оқибатда улардан бирининг иккита вагони рельсдан чиқди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳалокат туфайли 50 киши ҳалок бўлган, камида 179 киши жароҳат олган. Тўқнашган поездларда жами 544 нафар йўловчи бўлган.

"Ҳурматли Оскар Пуэнте (Испания транспорт вазири — таҳр.), твиттерни йиғиштириб қўйиб, биз сизга маош тўлаётган ишга эътибор қаратадиган вақт келмадими?

Ўртада инсонлар ҳаёти турар экан, транспорт вазиридан камида масъулият, жиддийлик, хавфсизлик ҳақида қайғуриш ва ҳурмат талаб қилиниши керак.

Ўз бурчларини бажаришдан кўра ижтимоий тармоқлардаги баҳсларда 13 ёшли ўсмирлардек ғолиб чиқиш қизиқроқ туюладиган сиёсатчилардан чарчадик.

Твиттер — бу сизнинг ишингиз эмас. Сизнинг ишингиз — жамоат транспорти, хавфсизлик ва нимадир нотўғри кетганида оқибатлар учун масъулиятни бўйнига олиш. Шу пайтгача бу борада мутлақо даҳшатли даражада ишладингиз, лекин одатдагидек, айбни бошқаларга тўнкайсиз. Майли, цирк давом этаверсин", — деб ёзди Льоренте ўзининг Инстаграм саҳифасидаги сторисда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›