Скалонининг онаси оғир касалликдан сўнг 74 ёшида вафот этди. AFA Аргентина мураббийига ҳамдардлик билдирди

Aslanov Jasurbek
28 окт 2026, 19:24
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалонининг онаси вафот этди. TyC Sports нашри хабарига кўра, Эулалия Марцетти бир неча йил давом этган оғир касалликдан сўнг 74 ёшида оламдан ўтган.

Аргентина футбол ассоциацияси (AFA) ушбу жудолик муносабати билан Скалони ва унинг оила аъзоларига таъзия изҳор қилди.

"Аргентина футбол ассоциацияси ва унинг президенти Клаудио Тапия мураббийимиз Лионель Скалони ҳамда унинг бутун оиласига онаси Эулалия Марцеттининг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради. Барча аргентиналиклар ушбу оғир дамларда Лионель ва унинг яқинларини биродарларча қўллаб-қувватлайди. Бардам бўлинг", — дейилади AFA баёнотида.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AFA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›