"Ливерпуль" Жаҳон чемпионини ўз сафига қўшиб олмоқчи

26 сен 2026, 09:40
"Ливерпуль", "Челси" ва "Манчестер Сити" Мадриднинг "Атлетико" клуби ўнг қанот ҳимоячиси, 2026 йилги жаҳон чемпиони Маркос Льорентега қизиқиш билдирмоқда.

Футболчининг "матрасчилар" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, "Атлетико" 31 ёшли футболчини сақлаб қолмоқчи ва унинг меҳнат шартномасини узайтириш бўйича иш олиб бормоқда.

Қайд этиш жоизки, Льоренте Чемпионлар Лигасида "Ливерпуль" дарвозасига бешта гол урган ва уларнинг ҳар бири "Энфилд"да киритилган.

Жорий мавсумда Льоренте барча турнирларда саккизта ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ва битта голли узатма ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: TEAMtalk