"Бу пенальти эмас!" — Итурральде дербидаги баҳсли вазиятга нуқта қўйди

Aslanov Jasurbek
24 мар 2026
Машҳур собиқ ҳакам Эдуардо Итурральде Гонсалес Мадрид дербисининг 10-дақиқасида Дани Карвахаль ва Маркос Льоренте ўртасида содир бўлган тўқнашув ҳақида ўз фикрини билдирди.

Ўша вазиятда Карвахаль жарима майдончаси ичида рақибини йиқитган, бироқ бош ҳакам Хосе Мунуэра Монтеро ўйинни давом эттиришга рухсат берган эди. "Бу жиддий қоида бузилиши эмас, чунки Дани рақибига корпуси билан тегиб кетган. Ҳакам контактни етарли эмас деб ҳисоблади, бу оддий тўқнашув", — деди эксперт.

Шунингдек, Итурральде вазиятнинг техник томонларига ҳам тўхталди: "Лунин тўпни эгаллаб олган эди. Бундай ҳолатда пенальти фақат сариқ карточка бериладиган қўполлик ишлатилсагина белгиланиши мумкин эди. Агар тўп Луниндан қайтганида ва Льоренте ўйиндан чиқариб юборилганида, вазият бошқача бўларди. Бу эҳтиётсизлик оқибатидаги фол эмас".

Эслатиб ўтамиз, ушбу эпизодда ВАР ҳам бош ҳакамнинг қарорига эътироз билдирмаган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Diario Sport