Лизаразю: "Неймар жамоадошларини ҳурмат қилмайди"

Mirjalol Normatov
4 апр 2021, 18:50
"Бавария" ва Франция термаларининг собиқ футболчиси Биксант Лизаразю ПСЖ форварди Неймарни танқид қилди.

"У эндигина сафга қайтди. Уч кундан кейин эса ЕЧЛда ўйин бор. Неймар эса хотиржам бўлиши керак, аммо у бундай қилмаяпти.

Неймар рақибларини, жамоадошларини ҳурмат қилмайди. Унда интизом йўқ. 29 ёшда, йилига 30 млн евро маош олади. Аммо ўзини киборли инсонлар каби кўрсатмайди. Балки уни жазолаш керакдир", - деди Лизаразю.

Ушбу мавсумда 29 ёшли Неймар ПСЖ таркибида 20 ўйинда 13 гол ва 6 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Telefoot