Рўзиқул Бердиев “Насаф” мураббийи сифатида 500-ўйинини ўтказди

17 авг 2026, 09:50
"Насаф" клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Қарши жамоаси устози сифатида ўзининг юбилей — 500-расмий ўйинини ўтказди

Ушбу эътиборга молик кўрсаткич Тошкентнинг "Пахтакор" клубига қарши кечган принсипиал баҳсга тўғри келди. Унинг қўл остида "аждарлар" 263 та баҳсда ғалаба қозонган, 116 та баҳсда мағлуб бўлган ва 121 та баҳсда дуранг натижасини қайд этган.

Рўзиқул Бердиев 2012 йилдан буён "Насаф" клубини узлуксиз бошқариб келмоқда. Шу вақт ичида Рўзиқул Бердиев "Насаф" билан 2024 йил Ўзбекистон Суперлигасида чемпионликни қўлга киритди. Шунингдек, унинг қўл остида жамоа тўрт мартадан Ўзбекистон кубоги ва Ўзбекистон Суперкубогида ғалаба қозонган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: toppodcast1

Сўнгги янгиликлар

Барча ›