

Инсайдер Бен Джейкобснинг X ижтимоий тармоғида хабар беришича, апрель ойида футболчи келишув якунланиш арафасида эканлигини айтган бўлса-да, "Ливерпуль" ва Конате бир қарорга кела олишмаган.
Конате 2021 йилнинг ёзидан буён "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У инглиз клубига Германиянинг "РБ Лейпциг" жамоасидан ўтган эди. ОАВ маълумотларига кўра, трансфер суммаси 40 млн еврони ташкил қилган.
2025/2026 йилги мавсумда ҳимоячи мерсисайдликлар таркибида барча турнирларда 51 та ўйинда майдонга тушди. У ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйди.



