Салоҳ ва Робертсон яна бир жамоада ўйнашлари мумкин

27 май 2026, 10:55
"Ювентус" бош мураббийи Лучано Спаллетти "Ливерпуль"ни тарк этган 33 ёшли ҳужумчи Муҳаммад Салоҳни жамоага олиб келишга интилмоқда.

Бу ҳақда La Repubblica нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, италиялик мутахассис, шунингдек, "Ливерпуль"дан кетган қанот ҳимоячиси Эндрю Робертсон хизматларига ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бундан ташқари, "Ювентус" мерсисайдликлар дарвозабони Алисон Бекерни ҳам сотиб олишни хоҳлайди.

Спаллетти ўз вақтида "Рома"да бирга ишлаган Салоҳ билан яна ҳамкорлик қилишни истамоқда. Мураббий мисрлик футболчининг қарорига, жумладан, Алисон орқали ҳам таъсир кўрсатиши мумкинлиги айтилмоқда.

Салоҳ 2015 йилдан 2017 йилгача "Рома" шарафини ҳимоя қилган. Спаллетти эса "бўрилар"ни 2005–2009 ва 2016–2017 йилларда бошқарган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: La Repubblica