

Бу ҳақда “Corriere dello Sport” маълум қилди.
Манбага кўра, инглиз клуби ҳар ҳафта 21 ёшли португалиялик футболчи иштирокидаги ўйинларга скаутларини юбормоқда. Шунингдек, "Тоттенхэм", "Брентфорд" ва "Сандерленд" клублари ҳам Варела бўйича маълумот сўраган.
Бунда "Бенфика" ҳужумчининг кейинги сотувидан тушадиган маблағнинг 20 фоизини олиш ҳуқуқига эга.
Варела жорий мавсум А Серия тўпурарлари рўйхатида пешқадамлик қилмоқда. Унинг ҳисобида 10 ўйинда 9 та гол ва 1 та голли узатма мавжуд. Португалиялик футболчининг "Монца" билан шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 5 миллион еврога баҳоламоқда.



