Олег Зотеев: "Машъал" ҳимоявий ўйин кўрсатишини билгандик"

11 сен 2026, 22:07
Суперлиганинг 21-тури доирасидаги "Локомотив" - "Машъал" (3:0) учрашувидан кейин мезбонлар сардори Олег Зотеев ўз фикрларини билдирди.

- Бугун "Машъал" ҳимоявий ўйин кўрсатишини билгандик. Шуни ҳисобга олган ҳолда ўйинни назорат қилдик ва чиройли ғалабага эришдик.

- Биринчи даврада лой жангидаги учрашувда "Машъал" бошқа мураббий қўл остида ўйнаганди. "Машъал"да қандайдир ўзгаришлар борми?

- Ўшанда жамоалар футбол ўйнамади, ҳисоб. Фақатгина кураш бўлди, стандартлардан фойдаланиб кетгандик. Бугун "Машъал" яхши ўйин кўрсатди, ҳимояда яхши ўйнаб, қарши ҳужумлар уюштиришди. Умуман олганда "Машъал" - яхши жамоа.

- "Локомотив"нинг навбатдаги учрашуви Кубок доирасида "Бунёдкор"га қарши. Жамоанинг кубокдаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Кубок ўйинлари деярли бир ойлик танаффуслардан кейин бўлмоқда. Бу ўйинларга кимлар тўлиқ таркиб билан келса, ўша жамоа ғалаба қозониши мумкин. "Пахтакор" кубокдан чиқиб кетди, "Нефтчи"да ОЧЛ баҳслари бор. "Навбаҳор"да яхши таркиб йиғилган. Октябрда ким қандай ҳолатда бўлишини кўрамиз.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia