

Бу ҳақда The Touchline нашри X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи тўпни дарвозага йўллашдан олдин меҳмонлар ярим ҳимоячиси Натан-Дилан Салибанинг сочидан ушлаб тортган эди. Видеотакрор (VAR) кўриб чиқилгач, гол бекор қилинди ва ҳужумчи майдондан четлатилди.
Манба хабарига кўра, клубдагилар Винисиус 2024 йилги "Олтин тўп" топшириш маросимида мукофотни қўлга кирита олмаганидан кейинги ҳафсаласизликдан сўнг ўз ҳис-туйғуларини жиловлашда сезиларли прогрессга эришди, деб ҳисоблашаётган эди.
Ҳужумчи узоқ вақт давомида интизомни сақлаб келаётган эди, аммо унинг бу галги аччиқланиши у яна эски одатларига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларни келтириб чиқарди.



