

Бу ҳақда терма жамоа матбуот хизмати расмий сайтда хабар бермоқда.
"Эмболо Швейцария футбол ассоциациясини шахсий ҳаётидаги вазият ҳақида хабардор қилди ва бу бугун жамоатчиликка маълум бўлди. Натижада ассоциация раҳбарияти Брил режалаштирилганидек жамоага қўшилмаслиги ҳақида қарор қабул қилди.
Ушбу қарор жамоанинг УЕФА Миллатлар лигасининг бўлажак учрашувларига бор эътиборини қаратишини таъминлашга қаратилган. Брил Эмболо қарор ҳақида хабардор қилинди", — дейилади баёнотда.
Гранит Жаканинг коронавирусга қарши вакцинация сертификатини сохталаштиргани туфайли терма жамоадан четлатилгани ҳақида биринчилардан бўлиб хабар берган журналист Крейг Кингнинг маълум қилишича, Эмболо 2021 йилда COVID-19 бўйича иккита сохта тест натижасини олганини тан олган.



