

Бу ҳақда "Mundo Deportivo" нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, 27 ёшли футболчининг трансферига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. "Матрасчилар" ўз навбатида, Европа мусобақаларидаги омадсизлик туфайли молиявий аҳволини яхшилаш мақсадида Маркосни сотишга тайёр.
Льорентенинг трансфер нархи – 40 миллион евро. Унинг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.
Маркос жорий мавсум 9 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди.



