

"Комо" дарвозабони мавсум якунидан сўнг қўлқопларини михга илишини эълон қилди.
"Ажойиб фаолиятим якунланмоқда. Мен январ ойида фаолиятимни якунлаш ҳақида қарор қабул қилиб бўлгандим", - деб фикр билдирди дарвозабон.
Хосе Рейна фаолияти давомида "Комо"дан ташқари "Вильярреал", "Ливерпуль", "Бавария", "Наполи", "Милан", "Астон Вилла", "Лацио" каби жамоаларда ҳаракат қилган.
У Испания термаси билан икки марта Европа чемпионатида 2010 йилда Жаҳон чемпионаатида ғолиб бўлган.



