

"Айнтрахт" форварди Уго Экитике Англияга кўчиб ўтишга яқин турибди. Футболчини "Ливерпуль" сотиб олмоқчи.
Манбага кўра, АПЛ чемпиони келишувни деярли ёпган. Трансфер қиймати 90 млн еврони ташкил этади.
Экитике ўтган мавсум 48 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол ва 12 та ассист қайд этди.



