Хаби Алонсо "Реал"дан кетгандан кейин қайси клубда ишини давом эттириши мумкинлиги маълум бўлди

Khoja
19 янв 2026, 09:47
"Реал" собиқ бош мураббийи Хаби Алонсо "Айнтрахт" (Франкфурт) клубида ишини давом эттириши мумкин.

Bild нашрига кўра, франкфуртлик клуб испан мутахассисини ишга таклиф қилишга қизиқиш билдирмоқда.  

Маълумотларга кўра, "Айнтрахт"нинг спорт директори Маркус Креше Хаби Алонсо билан учрашиш ва унинг бош мураббий этиб тайинланишини муҳокама қилишни хоҳламоқда.  

Ўтган ёзда Алонсо "Реал" бош мураббийи лавозимига тайинланган эди, аммо 12 январда клубни тарк этди.


KhojaМуаллиф
Манба: Bild