"Арсенал" Бундеслига футболчисига қизиқмоқда

Sherzod Nurmatov
22 окт 2022
Лондон клуби "Айнтрахт" Франкфурт аъзоси Эван Ндикани ўз сафида кўрмоқчи.

23 ёшли ҳимоячининг амалдаги шартномаси ушбу мавсум охирида якун топади ва немис клуби франциялик футболчини янги келишув асосида жамоада сақлаб қолиш учун уни кўндира олмаяпти. 

Шу туфайли ёш ҳимоячи январь ойида камроқ трансфер суммасига сотиб юборилиши мумкин. 

Эван Ндика жорий мавсумда Франкфурт клуби таркибида турли мусобақаларда 16 та ўйинда иштирок этди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Evening Standard