Узоқ кутилган кун: "Ал-Насср" ва Криштиану Роналду Саудия Премьер-лигаси чемпиони бўлди!

22 май 2026, 00:55
Саудия Арабистони Премьер-лигасининг 34-туридан ўрин олган учрашув якунланди.

“Ал-Насср” - “Дамак” 4:1

Голлар: 34 - Садио Мане, 52 - Кингсли Коман, 58 - Морлайе Силла, 63 - Криштиану Роналду, 81 - Криштиану Роналду

“Ал-Насср”: 24. Бенту, 12. Наваф Ал-Бушал (4. Надер Аль-Шарари, 90+2’), 3. Муҳаммад Симакан, 5. Абдулела Ал-Амри, 26. Иньиго Мартинес, 17. Абдулла Ал-Хайбари, 10. Садио Мане (29. Абдулраҳмон Ғариб, 87’), 21. Кингсли Коман, 23. Айман Яҳё (20. Габриэл Анжело, 85’), 79. Жоау Феликс, 7. Криштиану Роналду (9. Абдулла Ал-Хамдан, 87’).

Захира: 1. Наваф Ал-Акиди, 70. Авад Аман, 83. Салем Ал-Нажди, 96. Саад Ал-Нассер, 16. Муҳаммад Маран.

“Дамак”: 1. Кевин, 12. Сануси Ал-Хавсави (22. Абдулрахман Ал-Хайбре, 84’), 5. Хассан Ал-Рабеа (80. Яҳё Нажи, 61’), 15. Жамал Харкасс, 3. Абделькадер Бедран, 13. Абдулраҳмон Ал-Обаид, 6. Тарек Абдулла, 20. Дари Ал-Анази (77. Давид Каики, 61’), 14. Жонатан Окита (88. Халед Ал-Самири, 85’), 2. Морлайе Силла, 99. Ариелсон Сампайо (11. Яку Мейте, 61’).

Захира: 30. Насер Ал-Ғамди, 72. Мешал Ал-Шахрани, 4. Нур Ал-Рашиди, 18. Наваф Ал-Сади.

Огоҳлантиришлар: 25 - Сануси Ал-Хавсави, 26 - Дари Ал-Анази, 54 - Криштиану Роналду, 60 - Садио Мане, 62 - Жамал Харкасс, 71 - Тарек Абдулла

🕘 90+4. Ўйин якунланди! Роналду ва “Ал-Насср” - чемпион!

90+1. Феликснинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

🔄 87. Учрашув қаҳрамони Роналду захирага олинди. У ҳамон йиғламоқда!

gettyimages-2277542150-2048x2048.jpg

84. Даҳшат ҳиссиётлар! Криштиану ҳамон йиғламоқда… қувончдан!

83. Коман дарвозага яқин масофадан зарба бермай, узатди тўпни, бироқ якуний зарба берилмади.

82. Ўйин ва мусобақа тақдири ҳал! Роналду йиғлаб юборди!

gettyimages-2277542437-2048x2048.jpg

⚽️ 81. ГОЛ! Криштиану Роналдудан дубль! Португалиялик ҳужумчи дарвозага яқин масофадан зарба берди ва 973-голини урди!

76. Ҳаммаси жойидага ўхшайди Роналдуда, у майдонда.

73. Криштиану Роналду майдонга ўтириб олди, қизиқ, жароҳатмикин?

70. Команнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди!

68. Коман ўнгдан юриш қилиб, ўткир бурчакдан зарба берди, Кевин тўпни ушлаб олди.

64. Зўр ўйин кўряпмиз, голларга бой, интригали.

gettyimages-2277538490-2048x2048.jpg

⚽️ 63. ГОЛ! Роналдудан супер гол! Криштиану бурчакка яқин жойда белгиланган жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, чиройли гол муаллифи бўлди! 972-гол!

59. Қуйида айтганимиздек, “Дамак” қайтмоқда, ҳужумларда фаол.

⚽️ 58. ГОЛ! Силла ҳисобни қисқартирди! Морлайе пенальтини аниқ амалга оширди!

57. Пенальти белгиланди! “Ал-Насср” томон! Симаканнинг қўлига тўп теккани маълум бўлди.

56. Ие, қизиқ-ку. “Ал-Насср” дарвозаси томон пенальти эҳтимоли кўриб чиқилмоқда ВАРда.

56. Бедраннинг бош билан берган зарбаси аниқ бўлмади.

🟨 54. Роналдуга сариқ карточка кўрсатилди.

53. Масала ҳал бўлдими ёки меҳмонлар ирода кўрсатишадими? Қизиқ вазият! Кузатамиз.

gettyimages-2277537105-2048x2048.jpg

⚽️ 52. ГОЛ! Коман ҳисобни иккитага оширди! Франциялик футболчи ажойиб зарбаси билан гол урди!

50. Роналду ўзига узатилган тўпни дарвозага йўллай олмади.

🕛 46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

🕘 45+3. Дастлабки бўлим якунланди.

45+2. “Дамак” бўлим сўнггида фаолликни оширмоқда.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

42. Феликснинг кучли зарбасидан сўнг тўпни дарвозабон қайтарди!

40. Роналду ҳаволатиб узатилган тўпни акробатик услубда дарвозага йўлламоқчи бўлди, бироқ ўхшамади.

38. Яна бурчак зарбаси ва яна тўп олдида Феликс… бироқ муваффақиятли бўлади бу сафаргиси.

35. Ҳисоб очилди, “Ал-Насср” турнир жадвалида биринчи ўринга чиқди, буёғига ўйин янада қизиши аниқ.

gettyimages-2277532301-2048x2048.jpg

⚽️ 34. ГОЛ! Мане ҳисобни очди! Бурчакдан узатилган тўпни Садио бош билан дарвозага йўллади ва гол урди!

30. Футболчиларнинг сув ичиб олишлари учун вақт берилди.

28. Команнинг бош билан берган зарбасидан сўнг тўпни дарвозабон ушлаб олди.

27. Феликс ўткир бурчакдан туриб зарба берди, бироқ ноаниқ кетди.

🟨 26. “Дамак”нинг икки футболчиси икки дақиқа ичида огоҳлантирилди.

21. Ўнгдан узатилган тўпга дастлаб Мане зарба берди, дарвозабон қайтарди, сўнг Роналду бош билан зарба йўллади, аммо ноаниқ.

16. Ал-Хайбарининг кучли зарбаси бироз ноаниқ бўлди…

🟨 14. “Ал-Насср” бош мураббийига сариқ карточка кўрсатилди. Бугун клуб мураббийлар штаби анча асабий.

10. Учрашувда темп юқори эмас, зарба кўрмадик.

5. Мезбонлар фаол, бироқ ҳозирча тезкор хавфли ҳужум кўрмадик.

🕛 1. Ўйин бошланди!

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Саудия Арабистони Премьер-лигасининг 34-туридан ўрин олган учрашув - “Ал-Насср” - “Дамак” баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia