"Ҳеч ким ундан бунчалик афсонавий ўйин кутмаган эди". Ямаль — ЖЧ-2026 даги Месси ҳақида

19 сен 2026, 11:00
"Барселона"нинг 19 ёшли ҳужумчиси Ламин Ямаль 39 ёшли форвард Лионель Мессининг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги ўйинига юқори баҳо берди.

"Ҳамма уни тарихдаги энг яхши футболчи эканини билса-да, ҳеч ким ундан бунчалик афсонавий ўйин кутмаган эди. Месси ҳар бир ўйинда ўзини кўрсатди ва жамоани финалгача етаклаб борди.

Аргентина терма жамоаси таркибида кучли футболчилар бор эди, аммо айнан Лео ҳал қилувчи пайтларда масъулиятни ўз зиммасига олди. Мен учун у маҳорати ва ўйинга кўрсатган таъсири туфайли турнирнинг энг яхши футболчисига айланди.

Бу ёшдаги футболчи, ҳатто бу Лео бўлса ҳам, бунчалик юқори даражада ўйин кўрсата олишини ҳеч ким кутмаган эди", — деди Ямальнинг сўзларини Mundo Deportivo нашри.

Ўхшаш янгиликлар