

“Манчестер Сити” — “Брентфорд” 3:0
Голлар: 60 - Жереми Доку, 75 - Эрлинг Ҳоланд, 90+2 - Омар Мармуш
“Манчестер Сити”: 25. Жанлуижи Доннарумма, 27. Матеус Нунеш, 33. Нико О'Райли, 15. Марк Гехи, 6. Натан Аке, 11. Жереми Доку (26. Савио, 90+1’), 20. Бернарду Силва, 42. Антуан Семеньо, 4. Тейани Рейндерс (47. Фил Фоден, 60’), 10. Райан Шерки (7. Омар Мармуш, 60’), 9. Эрлинг Ҳоланд.
Захира: 1. Жеймс Траффорд, 3. Рубен Диаш, 5. Жон Стоунз, 21. Райан Аит-Нури, 8. Матео Ковачич, 14. Нико Гонсалес.
“Брентфорд”: 1. Кивин Келлехер, 22. Нейтан Коллинз, 20. Кристоффер Аер, 2. Аарон Хики (27. Витали Янельт, 62’), 33. Микаель Кайоде, 18. Егор Ярмолюк (6. Жордан Хендерсон, 79’), 8. Матиас Йенсен, 23. Кин Льюис-Поттер, 24. Миккель Дамсгор (19. Данго Уаттара, 69’), 7. Кевин Шаде, 9. Игор Тьяго.
Захира: 12. Хаукон Рафн Валдимарссон, 4. Сепп ван ден Берг, 5. Итан Пиннок, 10. Жош Дасилва, 11. Рейсс Нелсон, 47. Кай Фуро.
Огоҳлантиришлар: 36 - Бернарду Силва, 74 - Нико О'Райли, 80 - Кристоффер Аер, 88 - Жордан Хендерсон, 88 - Матеус Нунеш, 90+5 - Омар Мармуш
🕛 90+6. Ўйин якунланди!
90+4. Тьягонинг бош билан йўллаган зарбасини Доннарумма қайтарди! Муҳим сейв!
90+3. Ўйин масаласи ҳал, аммо “Сиит” тўплар нисбатини яхшилаш учун олдинга бориши аниқ.

⚽️ 90+2. ГОЛ! Мармуш ҳисобни йириклаштирмоқда! Савиньо бошлаган ҳужумни Ҳоланд давом эттирди, унинг узатмасидан сўнг Омар гол урди!
90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
84. Ҳоланд олдинга юриш қилиб Мармушга тўпни узатди, бироқ “Брентфорд” ҳимоячиси яхши ҳаракат қилиб, тўпни майдондан чиқариб юборди.
82. Келлехер!!! Докунинг чапдан узатмасидан сўнг Фоден дарвозага зарба йўллади, Кивин ажойиб сейв билан, жамоасини голдан асраб қолди!
80. Фоденнинг жарима зарбасидан узатмасини дарвозабон ушлаб олди.
76. Ҳали кураш давом этади, икки жамоа ҳам тинмайди.

⚽️ 75. ГОЛ! Ҳоланд ҳисобни иккитага оширди! “Брентфорд” жарима майдончаси ичидаги палапартишликдан сўнг Эрлинг ажойиб тарзда гол урди!
73. Докудан яна бир зарба! Тўп рекошетга учраб, майдонни тарк этди.
72. Ҳолат ВАРда кўрилди, ҳамма жойида, ўйин давом этади.
71. Тьяго ўзига узатиб берилган тўпни шеригига узатди, Шаде йиқилди, бироқ бош ҳакам бу вазиятда қоидабузарлик бўлмагинини билдирди.
67. Фоден дарвозага яқин жойдан туриб зарба берди, Келлехер тўпни қайтариб юбормоқда!
65. Яна Доку фаол, бироқ бу сафар рақиб футболчилари яхши ҳаракат қилиб тўпни олиб қўйди.
61. Бўлди, “Сити” бошлаб олди. Буёғига меҳмонлар ҳам фаолликни оширса керак.

⚽️ 60. ГОЛ! Доку ҳисобни очди! Жереми тўпни ўзига тўғрилаб олиб зарба берди ва гол урди!
55. Жижжи!!! Тьяго жарима майдончасига кириб бориб зарба йўллади, Доннарумма қийинчилик билан тўпни қайтарди!
54. Семеньонинг узоқдан йўллаган зарбаси дарвоза тепасидан ўтиб кетди.
53. Учрашув темпи юқори эмас, ТВда кўрсатилаётган кадрларда стадионда ўтирган мухлислар ҳам зерикаётгани кўринмоқда.
47. Шеркининг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.
🕛 46. Иккинчи бўлим бошланди.
🕘 45+2. Дастлабки бўлим якунланди.
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
39. Шерки жарима зарбасини амалга оширди, тўп шеригига тегиб қайтди. Иккинчи темпда давом этган ҳужумда Доку тепди, рекошетга учраб майдондан чиқиб кетди тўп.
34. “Шаҳарликлар” узоқдан зарбалар бермоқда энди, аммо булардан наф чиқмаяпти.
29. Бернарду Силванинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.
28. Эрлинг!!! Докунинг узатмасидан сўнг норвегиялик футболчи зарба берди, Келлехердан сейв!
26. Ҳоланднинг навбатдаги зарбаси аниқ бўлди, дарвозабон ушлаб олди.
23. Рейндерснинг зарбаси рақиб футболчисига тегиб майдонни тарк этди.
20. Ҳоланднинг боши билан берган зарбаси аниқ бўлмади.
19. Бернердунинг “тривелла” зарбаси ноаниқ бўлди.
15. Йенсен жарима зарбасидан тўпни жарима майдончасига узатди, Доннарумма қийинчилик билан тўпни қайтариб юборди.
9. Баҳс асосан майдон марказида кечмоқда, икки жамоа ҳам ҳужумлар ташкил қилиш ҳаракатида.
3. Доку чап қанотдан юриш қилиб дарвоза томон зарба берди, Келлехер қайтариб юборди.
⚽️ 1. Ўйин бошланди.
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни АПЛ 36-тур доирасидаги “Манчестер Сити” — “Брентфорд” учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришга таклиф этамиз.



