

У лигада кетма-кет икки мавсум мобайнида энг яхши тўпурар номига сазовор бўлган мусобақа тарихидаги илк футболчига айланди.
Ўтган мунтазам чемпионат доирасида 39 ёшли аргентиналик ҳужумчи 31 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 26 та гол ва 13 та голли узатмани ёздириб қўйди. У бу кўрсаткич орқали “Даллас” вакили Петар Мусани ортда қолдирди ( ҳужумчи 30 та ўйинда 22 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган).
Эслатиб ўтамиз, Месси 2025 йилги мавсумда ҳам 29 та гол билан чемпионатнинг энг яхши тўпурари мақомини қўлга киритган эди.



