

"Шальке 04" — "Бавария" 0:0
“Шальке 04”: 1. Лорис Кариус, 5. Тимо Беккер, 25. Никола Катич, 4. Хасан Куручай (39. Максимилиан Вёбер, 74’), 8. Робин Госенс (33. Виталий Беккер, 65’), 23. Суфьян Эль-Фаузи, 29. Эрик Жуниор Эбимбе (43. Мертжан Айхан, 65’), 13. Сатоси Танака, 21. Деян Любичич (38. Лука Возар, 74’), 24. Адиль Аушиш (19. Кенан Караман, 84’), 9. Мусса Силла.
Захира: 22. Кевин Мюллер, 20. Чуквубуйке Адаму, 14. Яник Бахман, 10. Эдин Жеко.
“Бавария”: 1. Мануэль Нойер, 27. Конрад Лаймер, 2. Деотшанкюль Упамекано, 19. Альфонсо Дэвис, 4. Жонатан Та, 6. Йожуа Киммих, 45. Александар Павлович (8. Том Бишоф, 74’), 14. Луис Диас, 34. Исмаэль Сайбари (17. Майкл Олисе, 57’), 42. Леннарт Карл (10. Жамал Мусиала, 57’), 11. Натаниэль Браун (9. Харри Кейн, 46’).
Захира: 40. Йонас Урбиг, 3. Ким Мин Жэ, 21. Хироки Ито, 44. Йосип Станишич, 39. Бара Ндиайе.
Огоҳлантиришлар: 31 - Эрик Жуниор Эбимбе, 35 - Деотшанкюль Упамекано, 72 - Александар Павлович, 73 - Никола Катич
90+3. Ўйин якунланди!
90. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
87. Кейннинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини Кариус ажойиб тарзда қайтарди!
84. Биласизми, ҳозирги вақтгача бурчак зарбалари бўйича статистика - 0:10. Ҳа, “Бавария” ўн марта бурчак зарбасини амалга оширди!
82. Олисенинг бурчакдан узатган тўпига Кейн зарба берди, ҳимоячилар бартараф эта олишди.
80. Сўнгги декада бошланди, буёғига асабийлик ҳам кучайиб боради.
77. Мюнхенликлар ҳужумлар сонини оширмоқда, “Шальке” ҳимояси эса бехато ўйнамоқда.
74. Ҳар икки жамоада ҳам ўзгариш амалга оширилди.
68. Олисе яхши вазиятга чиқиб бориб зарба беролмади, сўнг Диас уриниб кўрди, уникини ҳимоячилар “блоклашди”.
64. Лаймер жуда қулай вазиятдан зарба берди, аммо ноаниқ…
63. Мюнхенликлар штурмларни оширмоқда. Голнинг иси келмоқда.
59. Олисенинг зарбасини дарвозабон қайтарди!
55. Танинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
54. Луис Диас дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, тўпни унинг устидан ошириб қўймоқчи эди, бироқ “Шальке” ҳимоячилари фаол ҳаракат қилиб, тўпни майдондан чиқариб юборишди…
51. Бўлимни ўзгариш билан бошлаган мюнхенликлардан ҳозирча айтарли вазият кўрмадик.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+2. Дастлабки бўлим якунланди.
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
44. Яна бир зарба Диасдан, бу сафаргисини Кариус қайтарди!
41. Луис Диас яхши вазиятга эга бўлди, дарвозага зарба берди, бироқ ноаниқ кетди…
36. Катичнинг жарима зарбасидан тепган тўпини Нойер қайтарди.
35. Упамекано катта тезликда олдинга ўтиб кетаётган “Шальке” футболчисини қўполлик билан тўхтатиб қолди ва шу сабаб огоҳлантирилди.
30. Сайбаридан кучли зарба, бироқ ноаниқ кетди…
29. Сайбарининг чапдан ерлатиб узатган тўпини рақиб ҳимоячилари майдон ташқарисига чиқариб юборди.
25. Эбимбе “Бавария” жарима майдончаси ичида йиқилди, бироқ бу пенальти учун етарли деб ҳисобланмади бош ҳакам томонидан.
20. Энди майдон эгалари олдинга ўтмоқда, жамоа ҳозирча айтарли хавфли вазият ярата олмади.
13. Браундан ажойиб зарби ва Кариусдан сейв!
12. Тўп назорати тўлиқлигича мюнхенликларда, жамоа ҳужумга ёриб киришга вариантлар изламоқда.
8. Дэвиснинг узатма аралаш зарбасидан сўнг тўп дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди.
3. Дастлабки зарбани кўрдик, Карл тепган тўп кучсиз чиқди.

2. Ўйин ҳарорати жуда юқори. Мезбон жамоа мухлислари супер перформанс қилишган.
1. Ўйин бошланди.
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Германия Бундеслигасининг 2-тур доирасидаги "Шальке 04" — "Бавария" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



