"Лейпциг" Санчо трансфери бўйича музокараларни бошлади

Sherzod Nurmatov
27 мар 2026
"Манчестер Юнайтед" вингери Жейдон Санчо кейинги фаолиятини қаерда давом эттириши сўроқ остида бўлиб турибди.

Таниқли инсайдер Экрем Конурнинг сўзларига кўра, Германиянинг "Лейпциг" клуби "Манчестер Юнайтед" 26 ёшли футболчининг вакиллари билан потенциал трансферни муҳокама қилиш учун боғланган.

Хабар қилинишича, Санчонинг "Боруссия" Дортмундга қайтиш истаги аввалгидек бўлишига қарамай, "Лейпциг" Санчога анча жозибадор шартларни таклиф қилмоқда ва унга кераклича ўйин вақтини кафолатлашга тайёр.

Санчо 2021 йилда "Боруссия Д"дан "Манчестер Юнайтед"га 85 миллион евро эвазига қўшилганди, аммо унинг Манчестердаги фаолияти кутилганидек чиқмади. У "қизил иблислар" сафида атиги 83 ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 6 та голли пас узатди.

Санчо ушбу мавсум ижара асосида "Астон Вилла"да ўйнамоқда, унинг шартномаси шу ёзда тугайди. У "Вилла" сафида 29 ўйинда қатнашиб, 1 та тўп киритди ва 1 та голга ассистентлик қилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/Ekremkonur