

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, келишувга "Астон Вилла" бош мураббийи Унаи Эмерининг футболчи билан телефон орқали суҳбатидан сўнг эришилган.
Горетцка бир неча йиллик фаолиятидан сўнг "Бавария"ни тарк этиб, "Астон Вилла"га эркин агент сифатида қўшилади. У келаси ҳафта тиббий кўрикдан ўтиши ва янги клуби билан шартнома имзолаши кутилмоқда.
Ўтган мавсумда Горетцка "Бавария" сафида Бундеслигада 31 та учрашув ўтказган.



