Левандовски 2026 йилнинг ёзида Саудия Арабистонига ўтиши мумкин
21 июн 14:55
Янгиликлар
Левандовски 2026 йилнинг ёзида Саудия Арабистонига ўтиши мумкин
"Барселона" ҳужумчиси клуб билан шартномани узайтирмайди.
Роберт Левандовски 2026 йил ёзида Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Al-Riyadiyah нашрининг маълумотларига асосланиб, Diario Sport хабар бермоқда.
"Барселона" ҳужумчиси ўз вакилларига Каталония клуби билан шартномаси тугаганидан сўнг фаолиятини Осиёда давом эттирмоқчи эканлигини айтган. Таъкидланишича, ҳозирда Саудия Арабистони клублари билан шартлар бўйича музокаралар олиб борилмаяпти. Левандовски асосий эътиборини "Барселона"даги келгуси мавсумга қаратган, бу унинг амалдаги шартномаси бўйича сўнгги мавсум бўлиши кутилмоқда. Томонлар шартномани узайтиришни режалаштиришмаяпти.
Ҳужумчи ўтган мавсумда клуб сафида барча мусобақаларда 52 та ўйинда иштирок этиб, 42 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар