“Лестер Сити” янги мураббийи номи маълум бўлди
26 окт 2017 00:33
Янгиликлар
“Лестер Сити” янги мураббийи номи маълум бўлди
“Саутгемптон” клубининг собиқ устози Клод Пюэль “Лестер”нинг янги мураббийи сифатида эълон қилинди.
У “тулкилар” билан 2020 йилга қадар шартнома имзолади, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.
Ўтган ҳафтада “Лестер” раҳбарияти расман Крейг Шекспирни жамоа бош мураббийи лавозимидан озод этганди. Шекспир ўтган йили Раньерининг истеъфосидан кейин бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келганди.
“Лестер” АПЛнинг 9 та туридан кейин 9 очко билан турнир жадвалининг 14-поғонасида бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар