

Бу ҳақда Кристиан Фальк маълум қилди.
Футболчини қўлга киритиш қийин бўлиши кутилмоқда, чунки Олисенинг "Бавария" билан 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартномаси бор.
Ушбу мавсумда вингер Мюнхен гранди сафида 24 та ўйинда майдонга тушган. Уларда футболчи ўз ҳисобига "гол+пас" тизими бўйича "9+14" ҳисобига ёзиб қўйди. Transfermarkt портали Майкл Олисенинг нархини 130 млн еврога баҳоламоқда.



