Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади

Alisher Ostonov
21 дек 2025
"Борнмут"нинг 25 ёшли ҳужумчиси Антуан Семеньо қишки трансферлар давридаёқ бошқа клубга ўтиши мумкин.

Футболчига "Манчестер Сити”, "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль” клублари даъвогарлик қилмоқда.

Ҳужумчининг ўзи фаолиятини мерсисайдликлар сафида давом эттиришни ўзи учун устувор вазифа сифатида танлади.

Семеньо жорий мавсум "Борнмут" сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 3 та ассист қайд этди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: The Guardian