"Лацио" "Монца"ни мағлуб этиб, А Серия жадвалида иккинчи ўринга кўтарилди

Aslanov Jasurbek
11 окт 2026, 20:57
Италия А Сериясининг 2026/2027 йилги мавсуми 6-туридан ўрин олган "Лацио" ва "Монца" жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

Римдаги "Олимпико" стадионида кечган беллашув Жузеппе Коллу бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси томонидан бошқарилди. Учрашув майдон эгаларининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги ҳисобни 3-дақиқада "Лацио" ҳимоячиси Нуну Тавареш очди. 23-дақиқада ҳужумчи Густав Исаксен римликларнинг устунлигини оширди. 35-дақиқада "Монца" аъзоси Лоренсо Луккези қизил карточка олиб, майдондан четлатилди. 46-дақиқада меҳмонлар ҳимоячиси Саба Гогличидзе ҳисобдаги фарқни қисқартирди. 88-дақиқада эса ҳужумчи Андреа Пинамонти "Монца" дарвозасига учинчи тўпни киритди.

“Лацио” - “Монца” 3:1
Голлар: Тавареш 3, Исаксен 23, Пинамонти 88 - Гогличидзе 46.

Четлатиш: Лукеззи 35

А Сериядаги олтита ўйиндан сўнг 16 очко жамғарган "Лацио" турнир жадвалининг иккинчи поғонасидан жой олди. 4 очкога эга "Монца" эса 17-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia