

Улуғбек Бакаев: “Ўйинни рақибга босим қилмай бошладик, “Локомотив” бўлимда тўпни назорат қилди. Уларда хавфли вазиятлар пайдо бўлди, аммо шунга қарамай гол уришга муваффақ бўлдик. Шунга қарамай тез гол ўтазиб юбордик. Иккинчи бўлимда агрессивроқ ўйнай бошладик, тез гол ўтказиб юбордик, бироқ ҳисобни тенглаштира олдик. Учинчи гол… “Локомотив” иккита бир хил гол урди. Баҳс учун йигитларга раҳмат, бу футбол. Кейинги ўйинга тайёрланамиз”.
- Бугун 50-рақамда Шоҳруз Камолов майдонга тушди. У U-19 чемпионати тўпурари ҳисобланади. Унинг ўйинига қандай баҳо берасиз?
- Ҳар бир футболчи катта футболдаги фаолиятини турлича бошлайди. Машғулотларда, учрашувларда уни кузатиб бордик. Бу Камоловнинг биринчи баҳси, ҳамма ҳаракати ҳам муваффақиятли бўлмагандир, ҳаяжон бўлгани аниқ. Менимча, у келажакда яхши ҳужумчи бўлади.
- ФИФА кунлари “Сўғдиёна”га қандай таъсир қилди, чунки танаффус катта эди?
- Одатдагидек тайёрландик. Машғулотлар ўтказилди, кайфият яхши эди. Бугун голлар уришга муваффақ бўлдик. “Локомотив” сафида Темурхўжа Абдухолиқовни ажратиб кўрсатган бўлардим, у ўз ишининг устаси.



