Куала Лумпурда ОФК семинари бўлиб ўтмоқда

Aslanov Jasurbek
12 авг 2026, 14:44
11-13 август кунлари Куала Лумпурда ОФК нинг Профессионал футбол семинари ўтказиляпти.

Семинарда клубларни лицензиялаш, ОФК мусобақаларида қатнашиш учун ассоциациялар, лигалар ва клублар учун қўйиладиган талаблар, қатнашчи клубларнинг инфратузилмаси учун талаблар ва клублар футболини ривожлантириш каби масалалар муҳокама қилиняпти.

Унда Ўзбекистондан ҳам ПФЛни 2 нафар вакили қатнашяпти. Клубларни лицензиялаш бўлими бошлиғи Жалолхон Иноғомхўжаев ва Директорнинг коммуникация масалалари бўйича ўринбосари Абдулбасит Валихонов иштирок этишяпти.

ОФКда ишлаётган ҳамюртумиз Зоҳирбек Акрамхонов семинарда Квоталар тақсимоти ва ОФК клублар мусобақаларида қатнашиш учун ассоциациялар, лигалар ва клублар учун қўйиладиган талаблар мавзусида тақдимот қилди.

Ҳар йили янги мавсум олдидан шу семинар ўтказилиб, янги мавсум олдидан киритилган ўзгаришлар ҳақида маълумот берилади.

photo_2026-08-12_13-42-49 (2).jpg

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AFC